Skip to content
Shan. Apr 19th, 2025

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Томди туман судида фаолият олиб бораётган суд ходимларнинг яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда суд ходимларини ҳалол ва пок ишлашлари, судья ва суд ходимлари фуқаролар билан хушмуомилада бўлишлари, фуқаролар ва иш бўйича судга қатнашиш учун келадиган тарафлар билан муносабатга алоҳида эътибор қаратиш, суд ходимлари улар билан ортиқча муносабатга киришмаслик, мумкин бўлмаган маълумотларни тақдим этмаслик, ҳар хил учрашувларга чиқмасликлари, таниш-билиш ва ошна оғайнигарчиликларга йўл қўйган тақдирда бу суднинг номига доғ тушуриб, келгусида салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини, келгусида нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳар бир суд ходимини ҳалол фаолият юритиши шартлиги, коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга кескин муносабт билдирилиши ва ходимларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида тушунтирилди.

Суд ходимлари хизмат вазифасини амалга ошириш жараёнида қонун талабларига зид бўлган ташқи таъсирларга берилмаслик, у ёки бу ҳаракатни амалга ошириш ёки ҳаракатсизлиги учун пул-моддий қимматликлар, қимматбаҳо буюмлар ва хизматлар кўринишида ҳақ олмаслик, ўз вазифаларини суиистеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақида қатъий уқтирилди.

Шунингдек, хизмат фаолияти давомида пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик, шу билан бирга, кўриладиган ишларга аралашмаслик, суд идорасидаги муҳитни бузмаслик, ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариш, ижро интизоми, меҳнат интизомига, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, берилган топшириқларни “Судлар тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ ва тўғри ижро этишни таъминлаш, фуқаролар билан бўладиган муносабатларда муомала маданиятига риоя қилиш, юқори турувчи идоралар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва лозим даражада ижросини таъминлаш тушунтирилди.

Бундан ташқари хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли Қарори билан тасдиқланган “Судьялар одоб-ахлоқи кодекси”га,“Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари” ҳамда Олий суд Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-32-17-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ” қоидаларининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди, жумладан, иш бўйича тарафлардан ёхуд ўзга шахслар томонидан уларнинг манфаати юзасидан пул ёки бошқа қимматликлар пора сифатида таклиф қилинганида, Олий суди Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-30-17-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби”га асосан бу ҳақда раҳбариятга ёки жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари судьялари малака ҳайъатига дарҳол хабар бериш лозимлиги тушунтирилди.

 

Исоков Анвар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Эргашева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

 

Мирзаева Азиза

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan