Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Навбаҳор туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик сони нисбатан ошган “Мирзо Улуғбек” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва мутасадди идора, ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Ташкил этилган тадбир доирасида «Хавфсиз маҳалла» тамойили асосида “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, оилалардаги ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва ҳал қилиш, жамоат жойларида хавфсизликни кучайтириш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларида тушунтиришлар берилди.
Козиев Козим,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси