Skip to content
Yak. Apr 20th, 2025

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдек устувор вазифалар мужассам.

Айтиш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Учқудуқ туман судлари томонидан  тумандаги 4-сонли мактаб биносида, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб суд раислари томонидан маҳаллада истиқомат қиладиган фуқароларимизга энг аввало бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда фуқароларимизни мурожаатларини жойида ҳал этиш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш борасида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон қонунининг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Турдиев Дилшод,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan