Skip to content
Jum. Apr 18th, 2025

Навоий вилоят маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 38-сонли ва Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётини айрим масалалари тўғрисидаги 36-сонли Пленум қарори мазмун-моҳиятини давлат органлари ва тегишли ташкилотларга етказиш бўйича семинар ўтказилди.Унда Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва бошкарманинг туман филиалллари ходимлари ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда судьялар иштирок этди.

Судьлар Олий суд Пленум қарорлари нормалари қўллаш бўйича тушунтиришлар бериб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан қилган мурожаатларида қонунчиликни қўллаш бўйича муҳим масалаларга тўхталишди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши қайд этилган. Бироқ айрим ҳолларда ушбу қонун талаби мурожаатчилар томонидан тўлиқ бажарилмасдан ер майдонини ноқонуний эгаллаш ва ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриш билан боғлиқ қонун бузарликка йўл қўйилаётганлиги натижада маъмурий судларда ерга оид низолар кўпаяётганиги сабабли мутасадди орган вакилларига фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мурожаатларини кўриб чиқилишида уларнинг мурожаатлари рад этилган тақдирда, рад этиш асосларини батафсил кўрсатиш лозимлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари судлар томонидан давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги тушунтиришлар семинар иштирокчиларига етказилди.

Жумладан Давлат божи тўланмаган ҳолда қабул қилинган аризалар (даъво аризалари) юзасидан давлат божи иш якуни бўйича, ариза қабул қилинган пайтда амалда бўлган давлат божи ставкаси бўйича ундирилади. Ушбу қоида суд қарорлари устидан шикоят беришда ҳам қўлланилади.

Даъвогар (аризачи) тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади.

Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар (аризачи) томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво аризаси (ариза) тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, у давлат фойдасига ҳар бир жавобгардан алоҳида қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда ундирилади.

Даъво аризаси (ариза) қаноатлантирилган ҳолда даъвогар (аризачи)нинг тегишли илтимосномаси мавжуд бўлгандагина, суд харажатлари унинг зиммасига юклатилиши мумкинлиги тўғрисида т тушунтириш берилди.

Семинарда амалиётда юзага келаётган масалалар бўйича берилган саволларга судьялар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Мазкур семинарлар амалиётдаги камчиликларни келгусида олдини олиш ва қонунчиликни бир хил талқин қилинишига хизмат қилади.

 

Очилов Дилмурод,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

 

Саноқулов Фазлиддин,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

 

Раҳимов Абубакр,

Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan