Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат
сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатнинг жадал
ривожланиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган
эътибор даражасига узвий боғлиқ.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда
амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли, айниқса ёшларга етказиш бугунги
кун талабидир.
Мамлакат ривожи, аҳоли фаровонлиги
учун қанчалик мукаммал қонунлар яратилмасин, қандай ислоҳотлар ўтказилишидан
қатъий назар агар фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданияти етарли
бўлмаса, кутилган натижаларга эришиш мушкул.
Шу боис ҳам судьялар томонидан
мунтазам равишда ёшлар билан учрашиш урфга кирган.
Навбаҳор туманидаги 6-сонли таълим
муассасасида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашувда ижтимоий фанлар тизимида ҳуқуқ фани
алоҳида ўрин тутиши, ҳуқуқий билимлар ҳаётда, ҳар хил аниқ вазиятларда тўғри
йўналиш олиш, рухсат этилган ва тақиқланган нарсалар ўртасидаги чегарани топа
билиш, ёшларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишнинг қонуний йўллари ва
воситаларини танлай била олиши лозимлиги таъкидланди.
Учрашув жараёнида
ёшларга ўргатилган ҳуқуқий билимлар сиёсий савияни кенгайтиришга, ҳаётдаги
ҳуқуқий ҳодисаларни тўғри тушуниш, ҳуқуқий талабларга онгли равишда риоя этиш
ва ёшларнинг ҳуқуқ нормаларига амал қилиш учун хизмат қилади.
Дарҳақиқат, ўқувчи ёшларга ҳуқуқий
билим беришнинг асосий мақсади, уларда ҳуқуқий тушунчаларни шакллантириш ва шу
асосда ҳуқуқий тарбияга эришишдан иборатдир.
Азиза Рўзиева,
Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси