Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 2-моддасига кўра, иқтисодиёт соҳасида
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки
низолашаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланаётган манфаатларини ҳимоя
қилиш иқтисодий суд ишларини юритиш вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Ер қаъридан
фойдаланиш маркази” давлат муассасаси судга ариза билан мурожаат қилиб, “Бўстонлиқ
тош» масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил 2 майда берилган NV 0238
Ғ5-сонли рухсатномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар аниқланишича,
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси
томонидан жавобгарга 2023 йил 2 майда Навоий вилояти, Ғазғон шаҳри “Ғазғон”
кони “Контахта” участкасининг бир қисмида мармар, табиий пардозбоп тошлар қазиб
олиш учун NV 0238 Ғ5-сонли рухсатнома
берилган берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига кўра, лицензия
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда
бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён,
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат
манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига
олиб келган бўлса.
Шунингдек, “Ер ости бойликлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига асосан, ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ
ишлар таъсири доирасидаги аҳоли ҳаётига ёки соғлиғига, атроф муҳитга таҳдид
юзага келганда, агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил мобайнида ер қаъри
участкасидан фойдаланишга киришмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланганлик учун
тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи
рухсатноманинг асосий шартларини бузган тақдирда чекланиши, тўхтатиб турилиши
ёки муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
Бироқ суд аризачининг аризасида
келтирилган важлари билан келишмади.
Чунки, жавобгарга рухсатнома 2023 йил май
ойида берилган бўлиб, жавобгар томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва
шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилмаган, қоидабузарлик тизимли тавсифга
эга эмас.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи
учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25
мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш
тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарори
билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом)га мувофиқ амалга оширилган бўлиб,
ушбу Низомнинг 60-бандига кўра ер қаъридан фойдаланувчи бир йил ичида ер қаъри
участкасидан фойдаланишни бошламаган, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер
қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартларининг бузилиши, экология
талабларига риоя қилиш, режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш,
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш, ер қаъри участкаларидан
фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига,
атроф-муҳитга хавф-хатарнинг мавжудлиги, ер қаъридан фойдаланиш учун тўловларни
мунтазам тўламаслик, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган қоидаларига риоя
қилмаслик, агар, йўл қўйилган
қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан
фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатилиш қўлланган бўлса, норуда
фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи
муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликлар сифатида
қайд этилган.
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида назарда тутилган
қоидаларига риоя қилмаслик, агар, йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли
тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари
чеклов ва (ёки) тўхтатилиш қўлланган бўлса, норуда фойдали қазилмаларни ўз
ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор
қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликлар сифатида қайд этилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан ер қаъридан
фойдаланиш ишларини бошлаш учун электр энергияси, йўл ўтказиш ишлари амалга
оширилиши натижасида ажратилган конлардан йил давомида фойдалана олмаган.
Бундан ташқари, аризачи жавобгар томонидан
содир этилган қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига
зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига
зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келганлик
ҳолатларини мақбул, асослантирилган далиллар билан исботлаб бера олмади.
Юқоридагиларга асосан, суд аризачининг
аризаси мақбул далиллар билан исботланмаганлиги, қоидабузарликлар тизимли
тавсифга эга эмаслиги, зарар етказилганлик ҳолати исботлаб берилмаганлигини
инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Аллаев Абдулло Садуллоевич,
Навоий вилоят судининг раиси
Джумаев Бекзод Абдувохидович,
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси
Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович,
Навоий вилоят суди раиси ўринбосари