Skip to content
Shan. Apr 19th, 2025

Хатирчи тумани Маданият маркази биносида жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида фуқаролар, уюшмаган ёшлар ҳамда туман пробация бўлими назоратида турган шахслар иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган алемент тўловларини тўламасдан маъмурий ҳуқубузарлик содир этган 26 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, шундан 14 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинган бўлса, 12 нафари томонидан алимент қарздорлигини тўлаганлиги сабабли уларга оид ишлар тугатилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари туман судининг судьялари томонидан туман ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган маҳкумларга жазони ўташ тартиб-қоидалари, ушбу тартиб-қоидаларга амал қилмаслик ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 21мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сонли Қонуни мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Мамиров Шерзод,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Норбеков Аслиддин,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan