Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман
судининг раиси Ш.Мамиров ва туман судининг тергов судьяси А.Норбековлар
томонидан жиноятчиликни содир этилиши бўйича қизил ҳудудга тушган тумандаги маҳаллаларда
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профилактик тарғибот ишларини амалга
ошириш мақсадида Хатирчи туман “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр
суд ташкил этилди.
Сайёр судда жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар
содир этган шахсларга нисбатан ишлар кўриб чиқилиб, суд раиси Ш.Мамиров ва тергов
судьяси А.Норбеков томонидан сайёр судга ташриф буюрган фуқароларга жиноят ҳамда
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида гапириб
ўтилди.
Сайёр суд якунида туман суди судьялари
томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш,
қонун устиворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, шунингдек,
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнининг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик
ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Сайёр суд якунида мамлакатимизда янги қабул
қилинган қонунлар юзасидан ҳам тарғибот ишлари амалга оширилиб, туман суди
раиси Ш.Мамиров томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш
бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга
эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини
таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини, фуқароларнинг судларга
ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг
кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилиб келинаётганлиги,
бугунги кунда видеоконференсалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобил
видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали протсессуал
қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжудлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг
2025-йил 11-мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада
қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-1047-сонли Қонун қабул
қилинганлигини, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал
кодексига, Иқтисодий протсессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари
яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини маълум қилди.
Шунингдек, туман суди тергов судьяси
А.Норбеков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-февралдаги “Давлат
божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигини маълум қилиб,
ушбу Қонун билан истеъмолчилар томонидан қарзларнинг ўз вақтида тўланишини
таъминлашга, аҳолининг сифатли иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича
хизматлар билан таъминланганлик даражасини оширишга, шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг
ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитатсия қилганлик учун
давлат божи тўлаш тартибини аниқлаштириш мақсадида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан
хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар
ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда
иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини,
шунингдек уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда
мазкур давлат божини ушбу етказиб берувчилардан ундириш имкониятини назарда тутувчи
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини, шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг
ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитатсия қилишда давлат
божини тўлаш ҳар бир йил учун амалга оширилишини аниқлаштирувчи ўзгартириш киритилганлигини
маълум қилди
Мамиров Шерзод,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Норбеков Аслиддин,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов
судьяси