Навоий
вилоят суди фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатининг семинар машғулотлари
режасига мувофиқ 2025 йил 22 август куни вилоят суди судьялари И.Шоймардонова
ва А.Баҳроновлар Навоий шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимида меҳнат шартномасини
бекор қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳамда меҳнат шартномаси
тарафларининг моддий жавобгарлиги мавзусида семинар йиғилиш ўтказилди.
Семинар
иштирокчиларига меҳнат шартномасини бекор қилишда
қонунчиликни қўллаш, жумладан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра
бекор қилиш, муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан
бекор қилиш, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига ҳамда иш берувчининг
ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар
юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига меҳнат шартномаси
тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг бошқа тарафга
етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарлиги,
иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум
этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шартлиги,
боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган
меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст
туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга
қобилиятсиз шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шартлиги, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини,
меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим
бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда ҳар бир кечиктирилган
кун учун фоизлар ҳисобланиши
юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинарда
масъул ходимлар томонидан берилган ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар
берилди.
Азизжон Бахронов,
Навоий вилоят судининг судьяси
Ибодат Шоймардонова,
Навоий вилоят судининг судьяси