Jum. Okt 17th, 2025

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги, шахсий ҳамда оилавий сири, шаъни ва қадр-қиммати ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ҳозирги вақтда процессуал кодексларда ёпиқ суд мажлисларида иштирок этган шахслар маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиши кўрсатилган. Бироқ, қонунчиликда бундай маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган. Шу муносабат билан ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш зарурияти юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1084-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар томонидан уларни суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун суд процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга, шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотлари ҳамда тафсилотлари ошкор этилишининг олдини олишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар) 239-моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда, яъни:

«239-модда. Суриштирув, дастлабки тергов ёки ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилиш

Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг рухсатисиз, шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилиш» баён этилиши кўрсатилган.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1084-моддалар, № 12, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

1) 19-модданинг еттинчи қисми «ёпиқ мажлисларда текшириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни» деган сўзлардан кейин «ва тафсилотларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 68-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини эса суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар бўлади»;

3) 70-модданинг иккинчи қисми «суриштирув ва дастлабки тергов материалларини» деган сўзлардан кейин «шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 72-модданинг иккинчи қисми «суриштирув ва дастлабки тергов материалларини» деган сўзлардан кейин «шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 183-модданинг иккинчи қисми «суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз» деган сўзлардан кейин «иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда эса ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 184-модданинг иккинчи қисмидаги «суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги» деган сўзлар «суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз, иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда эса ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 271-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«процесс иштирокчилари — суриштирув, дастлабки тергов маълумотларини ёки ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини ошкор қилганлик учун, агар улар маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тегишинча суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан огоҳлантирилган бўлса»;

8) қуйидаги мазмундаги 4021-модда билан тўлдирилди:

«4021-модда. Ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик мажбурияти

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади»;

9) 423-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдириш белгиланди:

«Ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблаш назарда тутилди;

10) 560-модданинг матнидаги «биринчи ва иккинчи» деган сўзлар «биринчи ва учинчи» деган сўзлар билан алмаштирилди.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1) 60-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Била туриб ёлғон хулоса берганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун эксперт Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238, 239-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлади»;

2) 62-модданинг иккинчи қисми «ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги» деган сўзлар билан тўлдирилди;

3) 64-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда, яъни

«Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238, 239-моддаларига мувофиқ жиноий жавобгар бўлади, бу ҳақда у суд томонидан тилхат олиб огоҳлантирилади» деб баён этиш назарда тутилди;

4) 98-модданинг учинчи қисми «эксперт била туриб ёлғон хулоса берганлиги» деган сўзлардан кейин «иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилди;

5) 208-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар, № 3, 373-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилди:

1) 56-модданинг учинчи қисми «Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги» деган сўзлар билан;

2) 58-модданинг иккинчи қисми «ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги» деган сўзлар билан;

3) 60-модданинг учинчи қисми «Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик» деган сўзлар билан;

4) 86-модданинг иккинчи қисми «экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлик» деган сўзлардан кейин «иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик» деган сўзлар билан;

5) 165-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади».

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1286-модда, № 3, 373-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилди:

1) 53-модданинг учинчи қисми «Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлик» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик» деган сўзлар билан;

2) 55-модданинг иккинчи қисми «ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги» деган сўзлар билан;

3) 57-модданинг учинчи қисми «Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик» деган сўзлардан кейин «ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик» деган сўзлар билан;

4) 85-модданинг иккинчи қисми «била туриб нотўғри хулоса берганлик» деган сўзлардан кейин «иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик» деган сўзлар билан;

5) 143-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади».

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши кўрсатиб ўтилган.

 

Фазлиддин Саноқулов,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси 

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan