Жиноят ишлар бўйича Навоий шаҳар суди Раиси,
Навоий транспорт прокурори ҳамда Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш
бошқармаси бошлиғи ҳамда “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ раҳбар, ходимлари иштирокида
“Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда
Коррупцияга қарши курашиш Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири эканлиги, содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида фикр мулоҳазалар
билдирилди.
Шу билан бирга , Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига асосан
белгиланган йўналишларга амал қилган ҳолда ташкилотдада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз
муносабатни шакллантириш, шунингдек, ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга
оширилаётганлиги ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни
содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш бўйича барча
зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.
Баходир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси