Sesh. Dek 16th, 2025

Янгиланаётган Конституциямиз инсон қадрининг биринчи ўринга қўйилиши, шулар билан бир қаторда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини шакллантириш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратиш кўзда тутилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, унда аҳоли саломатлигини сақлаш, таълим ва илм-фанга оид нормалар кўпайтирилмоқда, жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилмоқда.Амалдаги Бош Қонунимиз қабул қилинганидан буён унга киритилган 15 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аксарияти давлат қурилиши ва бошқарувига, хусусан Парламент, Президент, Ҳукумат, сайлов тизимига оид бўлса, янгиланаётган Конституциясининг ярмидан кўпи айнан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқлиги, унинг 45 фоиздан ортиғи ижтимоий-иқтисодий соҳаларга алоқадор нормалар эканлигини таъкидлаш жоиз.

Лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари, жумладан, “Хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумеътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилаётганлигини кўриш мумкин.Хусусан, лойиҳа 28-моддасининг иккинчи қисмида айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланмоқда. Бу норма айбсизлик презумпсияси принципининг муҳим кафолатидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик Палатаси йиғилишларида Констутитсиямизга киритилиши лозим бўлган – инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш билан боғлиқ қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.Ўшанда Конституциямизда, албатта, “Хабеас корпус”, “Миранда қоидаси” ва “айбсизлик презумпсияси” деган қоидалар киритилиши тўғрисида аниқ таклифлар берилган.

Шу боис, янги таҳрирдаги Конуститутсиянинг 27-моддасида ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга, ҳеч ким қонунда асосланмаган ҳолда, хибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоқда сақланиши ёки қамоққа олиниши ва уни озодлигини бошқа тарзда чеклашга йўл қўйилмаслиги бевосита кўрсатиб ўтилган.

Фуқароларимиз бирон бир суриштирув, тергов органларига олиб келинганда, унинг ҳуқуқи, шунингдек, ушлаб турилиши асослари, нега давлат органига келтирилгани ҳақидаги ҳуқуқлари тушунтирилиши шарт. Бу эса “Хабеас корпус” институти тушунчасини акс эттиради. “Хабеас корпус” (лот. ҳабеас cорпус) – “танани судга келтириш”, яъни жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқининг тарихан энг қадимий эътирофларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда “Хабеас корпус” институти 2008 йилдан татбиқ этилган бўлиб, унинг қўллаш доираси йиллар давомида изчил кенгайиб бормоқда, тергов жараёни устидан суд назорати қатъий равишда кучайтирилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 27-моддасида ушбу ҳолатларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шунингдек, мазкур атама бошқа айрим ёндош моддаларда ҳам ўз ифодасини топган.“Миранда қоидаси” ҳам ҳудди шундай. Қайд этиш керак, Конституцияга киритилаётган “Миранда қоидаси” – фуқарони биринчи марта давлат органлари томонидан бирон бир ишга гумон қилинувчи сифатида жалб қилаётганда, унга бирламчи ҳуқуқлари тушунтириб берилиши демакдир.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan