Қонунчиликда
суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек
инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда
эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка
тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги назарда тутилган.
Шунингдек,
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда
шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз
ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг
муҳим омиллардан биридир.
Айни
шу мақсадда Зарафшон шаҳар судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг олий юридик кучга эга асосий қонун сифатидаги аҳамияти, суд-ҳуқуқ
тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят,
Иқтисодий процессуал кодексларига ҳамда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг
мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш
муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликнинг олдини олиш, оилавий зўравонликка қарши кураш борасида амалга
оширилаётган қатъий чора-тадбирлар мақсадида Марказий кон бошқармаси ходимлари
иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида сўнгги вақтларда ёшлар
ўртасида айниқса психотроп моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилиш, ижтимоий
тармоқларда таъқиқланган сайтларга кириш, ўғирлик, фирибгарлик безорилик каби
жиноятчилик сони ошиб бораётганлиги энг ҳавотирли ҳолат эканлиги алоҳида қайд
этилиб, мазкур жиноятларни келиб чиқмаслиги учун ота-оналар фарзандлари
тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозимлиги тўғрисида ҳам сўз юритилди.
Шундан сўнг
маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли
тушунтириш ва жавоб беришди.
Дилобар Эргашева,
Жиноят
ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси
Шерзод Ғофуров,
Зарафшон
туманлараро иқтисодий суди раиси