Shan. Fev 14th, 2026

Биринчиси бу раҳнамолик ёки фаворотизм бўлиб, ҳимоя остидаги айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб қувватлашдир.

Иккинчиси непотизм бўлиб, бу қариндош-уруғчилик, ҳудудий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари билан иш кўриш маъносини англатади.

Учинчиси, протекционизм ҳисобланиб, маълум бир шахсларни лавозимга тайинлашга кўмаклашишдан иборатдир.

Ва тўртинчиси, кронизм яъни таниш билишчилик, гуруҳбозлик, лавозимларни таниш-билишчилик асосида дўстларга бериш ҳисобланади. 

Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун 2024 йил 5 июнда Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинган.

         Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда, ҳуқуқий асослар яратишдан ташқари, бир қанча ишлар ҳам амалга оширилиб келинмоқда.

Коррупция мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқлари институтларининг мустаҳкамланишига жиддий путур етказади, кенг жамаотчиликда ҳокимиятга бўлган ишончни сўндиради, жамиятдаги тинчлик, осойишталик, адолат ва қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларнинг бузилишига олиб келади, бозор иқтисодиёти қонуниятларининг бузилиши, яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлишига ва ривожланишига замин яратади ва қолаверса давлат бюджетига жиддий зарар етказади.

Халқаро ҳуқуқ нормалари талабларини бажариш ва коррупцияни олдини олиш мақсадида давлатимиз томонидан янги қонунлар қабул қилиниб, ҳуқуқий асослар яратилган.

Шу боисдан давлат, жамият ва ҳар бир фуқаро томонидан коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурлари тасдиқланган, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилган, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ташкил этилган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, коррупция мансабдорнинг ўз ваколатидан ноқонуний фойдаланиши ва бу орқали моддий ёки номоддий фойда кўриши бўлиб, бу жамиятга жиддий зарар етказувчи ижтимоий ҳодисадир.

 

Шухрат Қодиров,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Сабит Жакеев,

Навоий вилоят суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan