Амалиётда
кўпгина ҳолларда судга мурожаат қилувчи шахслар меҳнат низолари бўйича даъво
муддати қонунда белгиланганлигини хабардор бўлмайди. Натижада судларга меҳнат
низолари бўйича судга даъво билан мурожаат қилишганда қонунда белгиланган даъво
мудддатини ўтказиб, мурожжат қилганлиги сабабли келтирган даъво талаблари даъво
муддати қўлланиб рад қилинишига асос бўлади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 560-моддасида, якка тартибдаги меҳнат
низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари
белгиланади:
ишга тиклаш тўғрисидаги
низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги
иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой;
ходим томонидан иш
берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича
— иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил;
бошқа меҳнат низолари
бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак
бўлган кундан эътиборан олти ой.
Ходимнинг ҳаётига ва
соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича,
шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар
бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмаслиги кўрсатилган.
Мазкур Қонун
нормасида меҳнат низоларининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг
муддатлари аниқ мезонлар асосида тартибга солинган.
Шунингдек, айрим
ҳолларда Ўзбекситон Республикаси Меҳант кодексининг 546-моддасида, иш берувчи
ходимнинг пулга оид талабларини муддати чекланмаган ҳолда бутун давр учун
қаноатлантиришга ҳақли.
Ходимнинг пулга оид
талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича
комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда
қаноатлантирилиши кўрсатилган.
Қонун ижодкори ушбу
Қонун нормасида эса, меҳнат низоларининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат
қилишнинг муддатларини тартибга солишни эмас, бакли иш берувчининг ходимнинг
пулга оид талабларини ўз ихтиёри билан муддати чекланмаган ҳолда бутун давр
учун қаноатлантиришга ҳақли эканлиги ҳамда ходимнинг пулга оид талабларини
кўраётган ваколатли орган агар ходимнинг талаби асосли деб топилган тақдирда, яъни даво
муддати ўтмаган ва бошқа қонун талабларига мос келганда, тўлиқ миқдорда
қаноатлантиришини назарда тутган.
Шу сабабли, меҳнат
низоларининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг муддатлари борасида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
560-моддаси талабларига асосланиш лозим ҳисобланади.
Беҳзод Шерматов,
Навоий вилоят суди судьяси