Shan. Fev 14th, 2026

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг ташаббуси билан туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда туман адлия бўлими билан ҳамкорликда тумандаги қизил тоифага киритилган “Кумушкон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 11-сонли ўрта умумтаълим мактаби биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 январдаги жиноятчиликни жиловлаш ҳамда уни олдини олиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

 

Бекзод Джумаев,

Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan