Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан тумандаги 5-сон
болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири
ўтказилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад,
жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга
жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган
салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, сайёр суд мажлиси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2026 йил 27 январдаги жиноятчиликни жиловлаш ҳамда уни олдини олиш юзасидан
ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан ҳамда коррупцияга
қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Зарифжон Утамуродов,
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди тергов судьяси