Shan. Fev 14th, 2026

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунга ва судга нисбатан ишонч, хурмат муносабатларини шакллантириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди ва МИБ Навоий шаҳар бўлими ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда қонуний кучга кирган суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратиш, шунингдек ижро ҳужжатини ўз вақтида ижро қилиш, ижро ҳаракатларини жонлантириш, ҳамкорликни янада кучайтириш, МИБ ходимлари томонидан ижро варақаларини асоссиз қайтарилишини олдини олиш бўйича фикрлар алмашиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва йўналишлар белгилаб олинди.

Ҳар бир асоссиз қайтарилган ижро варақаларига нисбатан “Фавқулотда ҳолат деб” баҳолаш, ходимлар томонидан асоссиз қайтарилганлиги ва ижро варақаси нотўғри юборилган холларда тегишли тартибда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

 

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси

 

Ғайрат Якубов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

 

Дилёра Аминова,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan