Shan. Fev 14th, 2026

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан “Ёшлар маданият саройи” биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай тарғибот тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 январдаги жиноятчиликни жиловлаш ҳамда уни олдини олиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан ҳамда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan