Shan. Fev 14th, 2026

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ташаббуси билан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2025 йил 24 декабрдаги “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судьялар томонидан жавоблар бериб ўтилди.

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси

 

Суннатжон Болтаев,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan