Shan. Fev 14th, 2026

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси А.Мирзаеванинг иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида овул ҳудудидаги “Томдибулоқ” овул фаоллари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда, овул ҳудудини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, жиноятларни барвақт профилактика қилиш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Хусусан, “Томдибулоқ” овул ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноятчиликка имкон яратиб берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, суд раиси томонидан овулларда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика объектларининг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги таъкидланиб ўтилди.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan