Shan. Fev 14th, 2026

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатининг семинар машғулотлари режасига мувофиқ 2026 йил 13 февраль куни Навоий вилоят судининг судьялари А.Баҳронов ва Б.Бабақуловлар томонидан “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасасида “Меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳамда меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги тўғрисида” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчиликни қўллаш, жумладан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш, муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг бошқа тарафга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарлик эканлиги, меҳнат шартномаси тарафининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг айбли ғайриқонуний қилмиши натижасида ушбу шартноманинг бошқа тарафига етказилган зарар учун ҳамда айбли ғайриқонуний қилмиш ва етказилган зарар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаси мавжудлиги учун юзага келиши, иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда, ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда, ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда, ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шартлиги юзасидан ҳам тушунтириш берилди.

Семинарда ходимлар томонидан берилган ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

Азизжон Бахронов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Баходир Бабақулов,

Навоий вилоят суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan