Shan. Fev 14th, 2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Д.Пардаева ташкилотчилигида Навоий шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ш.Очилов, Навоий вилоят ИИБ ЖХХ ХПБ катта инспектори капитан А.Абдурахмонов, «Лочин» МФЙ раиси Я.Махкамов , Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи бошлиғи Н.Аллапов, «Лочин» МФЙ профилактика инспектори А.Бекмуродовлар иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида шаҳар ҳудудидаги “Лочин” МФЙ фаоллари, маҳкумлар билан учрашув ўтказилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan