Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси С.Кушатов ташкилотчилигида «Шарқ» ОФЙ раиси Б.Ақбердиев, «Шарқ» ОФЙ ёшлар етакчиси С.Жолдасов, тумандаги 16-мактаб директори У.Мадрейимовалар иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида туман ҳудудидаги “Шарқ” ОФЙ фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Санжар Кушатов,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси