Pay. Apr 2nd, 2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Д.Пардаева томонидан Навоий шаҳар прокурори ёрдамчиси Б.Худойбердиев, Навоий шаҳар “Лочин” ва “Орзу” МФЙ раислари, Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи бошлиғи Н.Аллапов, Навоий шаҳар пробация гуруҳи инспекторлари Н.Адизов ва М.Саидов, Йўриқчи механик ҳайдовчи кичик сержант Э.Умрзоқов ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – Ватан тараққиётининг кафолатидир!” “Гиёҳвандлик зарарли иллат” мавзулари доирасида шаҳар ҳудудидаги “Лочин” МФЙ биносида профилактика тадбири ва сайёр суд мажлислари ташкил этилиб, сайёр суд мажлисида 4 нафар жазони ижро этиш қоидаларига риоя қилмаган маҳкумларга нисбатан тайинланган жазони оғирроғи билан алмаштириш, 13 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга оид тақдимномалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan