Зарафшон шаҳар “Тинчлик”
маҳалла фуқаролари йиғини биносида, жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди
тергов судьяси Д.Эргашева, шаҳар ИИБ бошлиғи С.Латипов, шаҳар прокурори
ўринбосари Ғ.Вохидовлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида маҳалла ҳудудида
жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда унга
қарши курашиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган
тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги
“Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли
ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор
вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш
бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали
жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни
амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Авваламбор, гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф равишда айланишига
қарши курашиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Бу ҳақда тўхталганда,
гиёҳвандликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий
база яратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик
воситалари тўғрисида, Психотроп моддалар тўғрисида ҳамда Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича
Конвенцияларини ратификация қилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Наркотик моддаларни назорат
қилиш миллий ахборот таҳлил марказининг фаолияти ҳам гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддаларнинг ғайриқонуний муомаласига қарши ҳам миллий, ҳам халқаро
даражада курашишни такомиллаштиришга йўналтирилган.
Бу тадбирларнинг ҳаммаси аср вабоси саналган хавфли бўлмиш
гиёҳвандликдан халқимизни асрашдир. Гиёҳвандлик нафақат инсон саломатлигига,
қолаверса жамият саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. У турли жиноятларнинг
пойдеворидир.
Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи шарт.
Мазкур йиғилишда,
ёшлаш ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган
ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада
кучайтириш бўйича овул раиси, профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг
таклифлари тингланди.
Шу билан бирга ушбу йиғилиш
иштирокчиларига юқорида баён этилган мавзудаги очиқ суд мажлиси ўтказилди.
Дилобар Эргашева,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси