Pay. Apr 2nd, 2026

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлат ва жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Зеро, инсон тинч ва хотиржам яшашни истайди, тинчлик бўлган жойда эса барака ва ривожланиш бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.

Жиноят ишлари бўйича Томди  туман суди раиси А.Мирзаева, Томди тумани “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” директори Ж.Аслонов, Зарафшон ихтисослаштирилган прокурорининг катта ёрдамчиси И.Қобилов, Бешинчи минтақавий ҳудуд 36-сон манзил колония бошлиғи ўринбосари ва ходимлари, Томди туман ИИБ Пробация гуруҳи ходими Д.Тойировларнинг ўқувчилари иштирокида ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида туман ҳудудидаги “Томдибулоқ” овул фаоллари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлат ва жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Зеро, инсон тинч ва хотиржам яшашни истайди, тинчлик бўлган жойда эса барака ва ривожланиш бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-276-моддаларини ўз ичига олган XIX боб “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” деб номланган. Унга кўра, тақиқланган экинларни етиштириш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни қилиш, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга жалб қилиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, халқимиз ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, юртдошларимиз саломатлигини асраб-авайлаш энг устувор вазифалардан бири саналади. Бу борада зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Авваламбор, гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф равишда айланишига қарши курашиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Бу ҳақда тўхталганда, гиёҳвандликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида, Психотроп моддалар тўғрисида ҳамда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Конвенцияларини ратификация қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил марказининг фаолияти ҳам гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг ғайриқонуний муомаласига қарши ҳам миллий, ҳам халқаро даражада курашишни такомиллаштиришга йўналтирилган.

Бу тадбирларнинг ҳаммаси аср вабоси саналган хавфли бўлмиш гиёҳвандликдан халқимизни асрашдир. Гиёҳвандлик нафақат инсон саломатлигига, қолаверса жамият саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. У турли жиноятларнинг пойдеворидир.

Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи шарт.

Мазкур йиғилишда, ёшлаш ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича овул раиси, профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг таклифлари тингланди.

Шу билан бирга ушбу йиғилиш иштирокчиларига юқорида баён этилган мавзудаги очиқ суд мажлиси ўтказилди.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan