Кармана туман ҳокимлиги биносида, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов, туман ҳокими Ш.Болтаев, туман прокурори З.Барнаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Икромовлар томонидан ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш борасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбир сўнггида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга гиёҳвандликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бобир Имомов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси