Навоий туманлараро маъмурий суди судьялари А.Раҳимов, З.Тухтаев, Ш.Мухаммедов ҳамда А.Холтўраевлар Навоий шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий–техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун–моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, суд–ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамлаштириш жараёнлари ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Абубакр Раҳимов,
Навоий туманлараро маъмурий суди раиси
Зафар Тухтаев,
Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси
Акбар Холтўраев,
Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси
Шохрух Мухаммедов,
Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси