Pay. Apr 2nd, 2026

Мазкур давра суҳбати Навоий вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг меҳнат жамоаси иштирокида Навоий туманлараро иқтисодий суди судьялари А.Хамидов, Ф.Бахронов ва Б.Джумаев томонидан ташкил этилиб, маързачилар ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Хусусан, тадбир давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, иқтисодий судлар фаолиятидаги ўзгаришлар тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, суд амалиётида давлат харидларига оид оид қонунчилик, ушбу соҳадаги муносабатларда юзага келаётган низолар, мазкур низоларни суд муҳокамаларида кўриб чиқиш жараёнида аниқланган хато-камчиликлар, уларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, соҳада коррупциявий ҳолатларга йўл қўймслик, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик ва жазо чоралари юзасидан батафсил тушунтириш берилди,

Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Хамидулло Саъдуллаев,

Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси

 

Бобур Холмуродов,

Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan