Навоий вилоят суди томонидан ишлаб чиқарилган режа асосида вилоят суди судьялари Б.Шерматов, А.Шукуров ҳамда И.Турдиевларнинг иштирокида Навоий юридик техникумида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Ушбу учрашувда қатнашган 200 дан ортиқ ўқувчи ёшлар суд-ҳуқуқ соҳасида сўнги вақтларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бу борада қабул қилинган янги Қонун нормалари билан таништирилди.
Шунингдек, ўқувчи, талабалар суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзининг қизиқтирган саволлари билан иштирок этиб, берилган саволларига судьялардан жавоблар олдилар.
Ўтказилган бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларни ҳуқуқ соҳасидаги билимларини мусатаҳакамлашга ҳамда ўз навбатида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилишини инобатга олиб, келгусида бу тарғибот тадбирларни жонлантиришга келишиб олинди.
Беҳзод Шерматов,
Навоий вилоят суди судьяси