Гиёҳвандликка нисбатан
“аср вабоси” дея таъриф берилгани бежиз эмас. Чунки бугунги кунда айнан шу иллат туфайли
инсоният саломатлиги, тақдири ва келажагига раҳна солинмоқда. Шунинг учун нафақат
иллат, балки глобал офат сифатида гиёҳвандликка қарши қатъий курашиб келинмоқда.
Гиёҳвандлик
— миллионлаб инсонлар ҳаётига чанг солиб, қанчадан-қанча оилаларни пароканда этади
ва шу орқали жамият ривожига жиддий тўсиқ бўлади. Шу сабабли дунё ҳамжамияти томонидан,
жумладан, мамлакатимизда ҳам бу иллатга қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда.
Бу
бежиз эмас. Чунки наркомания инсоннинг соғлиғига улкан зарар келтириб, унинг ҳаётини
бутунлай издан чиқариб юборадиган ҳалокат йўлидир. Лекин дарҳол ҳаракат қилинса,
зарур чоралар кўрилса, гиёҳвандликка чалинган беморни қутқариб қолиш мумкин.
Сирасини
айтганда, гиёҳвандлик — ижтимоий касаллик бўлиб, унинг олдини олиш учун аввало,
мазкур хасталикнинг сабаб бўлувчи омилларини бартараф этиш, хусусан, аҳоли бандлигини
таъминлаш, ёшларни спортга жалб этиш ва, албатта, ёшларнинг маънавий дунёсини умуминсоний
қадриятлар ва миллий ғурур ҳисси билан бойитиш керак.
Сўнгги
йилларда юртимизда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ёки бундай зарарли воситалар
истеъмол қилинишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бунда,
айниқса, 2024-йил 6-май куни Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг
аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани улкан аҳамият касб этди. Ушбу
ҳужжатда айни соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари белгилаб берилди.
Фармон
билан Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича
2024-2028-йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди. Миллий стратегияда
кўзда тутилган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда.
Мамалакатимизда
ҳам ушбу иллатга қарши кенг қамровли ишлар амалга оширилишига қарамасдан гиёҳвандлик
жинояти содир этган шахслар борган сари кўпаймоқда.
Хусусан
жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан 2025 йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ
жиноят содир этган 19 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши кўриб чиқилиб, кўрилган
ишлардан 5 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 10 нафар шахсга
нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 4 нафарига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ушбу
кўрилган жиноят ишларидан 10 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши жойларда сайёр
суд мажлисида кўриб чиқилган бўлиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари иштирокида суд
қарорлари ўқиб эшиттирилиши билан бир қаторда суд қарорларининг мазмун моҳияти,
ушбу турдаги жиноятчиликни олдини олиш, ушбу турдаги жиноятларнинг келиб чиқишига
сабаб бўлган омиллар тўғрисида ҳамда шу каби жиноятни содир этган шахсларга нисбатан
жазо муқаррарлиги, унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Бундан
ташқари жиноятчиликни олдини олиш ва сабабларини бартараф этиш мақсадида корхона,
муассаса ва ташкилоатлар раҳбарларига нисбатан 21 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Умуман
олганда, умр инсонга берилган тенгсиз инъомдир. Унинг қадрига етиш, мазмунли умргузаронлик
қилиш, аввало, ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Демак, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ушбу
иллатга қарши курашишда ҳар биримиз янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз зарур.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди тергов
судьяси