Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, қонун бузилиши билан боғлиқ салбий оқибатлар, жумладан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни яратиш бевосита Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилмоқда ва шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликни олдини олиш ва жиноят учун чора кўриш бўйича кенг қамровлик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида, қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлиги белгиланган.
Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро А.И. 2025 йилнинг 24 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида Навбаҳор туманидаги Янги йўл маҳалласи ҳудудида таниши М.Юлдошовага 540 000 сўм пуллар эвазига бир дона гугурт қутига солинган экспертиза хулосасига кўра 2.92 грамм марихуана моддасини сотганлиги ҳамда 2025 йилнинг 25 июль куни тезкор тадбирда иштирок этган “М” исмли шартли харидорга 1100000 сўм эвазига икки дона гугурт қутига солинган экспертиза хулосасига кўра 3.32 грамм марихуана моддасини сотган вақтида Навбаҳор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу жиноят иши бўйича Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро А.У. 2025 йилнинг 24 июль куни туман ҳудудида олиб борилаётган тезкор профилактик тадбир давомида Навбаҳор туманидаги “Янги йўл” маҳалласи ҳудудида таниши А.И.га 350 000 сўм пуллар эвазига бир дона гугурт қутига солинган эскпертиза хулосасига 2.92 грамм марихуана моддасини сотган ҳамда 2025 йилнинг 25 июль куни тезкор профилактик тадбир давомида Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 138–А-уйнинг олдида таниши А.И.га 700 000 сўм эвазига икки дона гугурт қутига солинган экспертиза хулосасига кўра 3.32 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сотганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, А.У. 2025 йилнинг 25 июль куни тезкор профилактик тадбир давомида Навбаҳор тумани “Қоровултепа” маҳалласи биноси олдида таниши А.И.га 700 000 сўм пуллар эвазига бир дона гугурт қутига солинган экспертиза хулосасига кўра 3.52 грамм “марихуана” моддасини ўтказган вақтида Навбаҳор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан холислар иштирокида ушланган ва эгнида бўлган кийимнинг чўнтагидан 7.23 грамм “марихуана” гиёёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадидани сақлаб келаётганлиги Навбаҳор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
2025 йилнинг 25 июль куни ИИБ ходимлари томонидан А.У.нинг Навоий шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида қоғоз бўлаги ва полиэтилен пакетга ўралган экспертиза хулосасига кўра 2.24 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил расмийлаштириб олинган.
А.И. ва А.У.ларнинг жиноят иши, 2026 йил 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилиб, А.И Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўлланиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
А.У Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўлланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Фурқат Рахманов,
Навоий вилоят суди судьяси
Алишер Сайдуллаев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси