Pay. Apr 2nd, 2026

Давлат ҳокимияти тузилмасида судьяларнинг алоҳида мақомга эга экани бу лавозимга номзодлар учун алоҳида талаблар қўйиш, уларни сайлаш, танлаш, тайинлаш ва бўшатишнинг махсус тартиби, бундан ташқари, судьялар корпуси вакилларига нисбатан қўлланиладиган алоҳида чекловлар бўлишини тақозо этади.

Давлат органларининг мансабдор шахслари, жамоат бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт. Судьяларнинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьялар ўз фаолияти доирасида Конституция ва қонунларига оғишмай риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ҳамда мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда Судьялик одоби кодекси талабларига риоя этиши, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириши ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ғайриқонуний аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши,суд процесси иштирокчиларини ҳурмат қилиши,ўз малакасини судьялик ваколатларини бажариш учун зарур бўлган даражада сақлаб туриши,манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўзини ўзи рад қилиши ва суд процесси иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

Шунингдек, судьянинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид масалалар “Бангалор” принципларида ҳам ёритилган бўлиб, судьялар жамият томонидан ўзларига билдирилган ишонч даражасини англаган ҳолда, якка ва жамоавий тартибда, ўз лавозимига ҳурмат ва шараф билан ёндашишлари ҳамда улар суд тизимига бўлган ишончни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишлари зарур ҳисобланади.

 

Феруз Ҳамидов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Баходир Бабақулов,

 

Навоий вилоят суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan