Pay. Apr 2nd, 2026

Ҳозирги глобаллашув ва рақамли иқтисодиёт шароитида банк тизими ҳар қандай давлат иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Банклар орқали молиявий операцияларнинг асосий қисми амалга оширилиши сабабли ушбу соҳада турли хил жиноятлар содир этилиши хавфи ҳам мавжуд. Банк тизимидаги жиноятчилик нафақат молиявий йўқотишларга, балки давлат иқтисодий барқарорлиги ва жамият ишончининг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин. Шу сабабли банк тизимида жиноятчиликни олдини олиш масаласи долзарб аҳамиятга эга.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов “Asakabank” АЖ Навоий банк хизматлари маркази ходимлари билан учрашиб, юқорида қайд этилган масалалар борасида суҳбатлашди.

Мазкур учрашувда, банк соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг кўринишлари, улардан энг кенг тарқалган жиноятлар тоифаси, ушбу жиноятларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омиллар аниқ таҳлиллар асосида кўрсатиб берилди.

Хусусан, банк тизимида содир этилаётган жиноятларга ахборот хавфсизлиги тизимининг етарли даражада эмаслиги, банк назорати ва ички аудитнинг сустлиги, кўп ҳолларда рақамли технологиялардан ноқонуний фойдаланилаётганлиги сабаб бўлаётганлиги, шунингдек, бу борада молиявий назорат механизмларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, суд раиси томонидан банк тизимидаги жиноятчиликка қарши курашиш давлат, банк муассасалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорлигини талаб этиши, замонавий технологияларни жорий этиш, самарали назорат механизмларини йўлга қўйиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш орқали ушбу соҳада жиноятчиликни сезиларли даражада камайтириш мумкинлиги ҳақида сўз юритилди.

Учрашув сўнггида, суд раиси банк ходимларини қизиктирган саволларига жавоб берди.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan