Pay. Apr 2nd, 2026

2026 йил 05 март куни Томди тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Ёшлар куни” доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Томди тумани суди тергов судяси Санжар Кушатов, туман ИИБ бошлиғи Хусниддин Жўраев ҳамда қатор масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбирда, гиёҳвандлик, коррупция, кибержиноятлар ва улардан ҳимояланиш чоралари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ёшларга шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган ахборотларга ишонмаслик, турли фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлиш бўйича муҳим тавсиялар билдирилди.

Йиғилиш якунида ЙПХ раҳбари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автотранспорт воситаларини бошқариш мумкин эмаслиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилиб, мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди.

 

 

Санджар Кушатов,

Жиноят ишари бўйича Томди туман судининг тергов судяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan