Pay. Apr 2nd, 2026

Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Томди туманидаги 12сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси А.Мирзаева, туман ИИБ бошлиғи Х.Жураев, ҳамда тегишли масъуллар, ўқувчи ёшлар ва пробация ҳисобида рўйхатда турувчи шахслар иштирок этдилар.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan