Мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларнинг тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш ҳамда ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳкумларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, ушбу соҳадаги қонунчилик такомиллаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов ва судья Д.Пардаева томонидан Навоий шаҳридаги 4-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сайёр тарзда қабул қилинди. Шунингдек, шу ернинг ўзида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр мажлислари ҳам ташкил этилди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов ва судья Д.Пардаевалар Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1–сон Қарори, Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-207 сон Фармони, Президентимизнинг 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33 сон Фармони, Ўзбекистоннинг 2026 йил 15 январдаги “Айрим қонун ва ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидаги” ЎРҚ 1114-сон Қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириб бердилар.
Шунингдек, сайёр суд мажлисларида, маҳкумлар томонидан берилган жами 32 та илтимосномалар кўриб чиқилиб, тайинланган жазони тегишли муддати ўтаган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 24 нафар маҳкумларнинг илтимосномалари қаноатлантирилди.
Баҳодир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси