Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси Ғ.Якубов ҳамда “Янги обод” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Ш.Тўхтамешовалар иштирокида ,,Гиёҳвандлик воситалари, Ёшлар орасида наркотик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш” мавзусида Навоий шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг келажак режалари, касб танлови, олий таълимга кириш жараёнлари ҳамда яратилаётган имкониятлар юзасидан атрофлича суҳбат олиб борилмоқда. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, таклиф ва ташаббусларини ҳам билдиришмоқда.
Тадбир давомида судья томонидан мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтириб берилди. Хусусан, 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мақсадлари, мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.
Ғайрат Якубов,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси