Pay. Apr 2nd, 2026

“Ёшлар куни” муносабати билан Томди туманидаги 16-сон умумтаълим мактабида жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг тергов судьяси С.Кушатов, мактаб директори У.Мадрейимова ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади – ўқувчи ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, уларни қонун устуворлиги руҳида тарбиялашдир.

Тадбир давомида судья томонидан ёшларга ҳуқуқий маданиятни ошириш, қонунларга ҳурмат руҳида яшаш, фуқаролик масъулиятини ҳис этиш ҳамда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, суд тизими фаолияти, судя касбининг масъулияти ва ушбу соҳада фаолият юритиш учун зарур билим ва кўникмалар ҳақида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари, Ўзбекистон-2030 стратегиясининг мақсадлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Санжар Кушатов,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan