Pay. Apr 2nd, 2026

Тозалик бор бўлган ва обод жойда барака бўлади деб бежиз айтилмаган, меҳнаткаш халқимиз тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига азалдан алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу боисдан ҳам ҳашар меҳр-оқибат ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайдиган восита ҳисобланади.

Ҳар йили “Наврўз” умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.

Эрта тонгдан судья ва тизим ходимлари вилоят суди ҳовлиси ва атрофини саранжом-саришта ҳолатга келтирдилар. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Атроф-муҳит турли чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди. Бу каби ободлик тадбирлари барча судлов ҳайъатлари ҳамда шаҳар ва туман судларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan