Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тухтаев ҳамдашу суднинг тергов судьяси М.Райимовлар томонидан Конимех туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Конимех политехникумида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида туман судининг судьялари томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-207-сонли Фармони, 2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонларининг мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушантириб ўтилди.
Бундан ташқари туман судининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони мазмун моҳияти юзасидан тушантиришлар бериб ўтилиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясинининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ҳабиб Тухтаев,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси
Мақсуд Райимов,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси