Ҳозирги вақтда коррупция миллий хавфсизликка таҳдид солаётган асосий хавф бўлиб, у давлат тараққиётига тўсиқ бўлиши баробарида, қонунларнинг эркин ҳаракатланишини чеклайди, фуқароларни давлатга бўлган ишончини йўқотади, мамлакат нуфузининг халқаро ҳамжамият олдида тушишига сабаб бўлади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини рақамлаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтиришдан иборат бўлган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига суниъий интелект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимини моддий техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча сора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-140-сонли фармон қабул қилинди.
Фармоннинг асосий мақсади – судларни рақамлаштириш орқали одил судлов самарадорлигини янада ошириш ва фуқароларга қулай шарт-шароит яратишдир.
Фармон билан
суд ишлари ва ҳужжат айланмаси босқичма-босқич тўлиқ электрон тизимга ўтказилади;
• суд мажлислари масофадан туриб кузатилиши мумкин бўлади;
• фуқаролар ва адвокатлар суд ҳужжатларига онлайн тарзда мурожаат қилиши учун қулай платформалар яратилади.
• ишларни тақсимлашда автоматлаштириш амалга оширилади;
• қонунлар ва суд амалиётини таҳлил қилиш имкониятлари кенгаяди;
• барча суд қарорлари ва ҳужжатлари ягона электрон базада тўпланади;
• фуқаролар суд қарорларига осонликча кириш ва танишиш имконига эга бўлади.
Натижада:
электрон тизим орқали барча жараёнлар тезкорлашади
суд ишлари кўриб чиқиш муддати қисқаради
иш тақсимотида инсон омили минималлашади,
жараёнлар очиқ ва адолатли бўлиши ҳисобига коррупсия хавфи камаяди, суд мустақиллиги ва фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортади
Коррупцияга қарши самарали курашиш учун аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш муҳим. Ёш авлодни ҳалоллик, адолат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — келажакда пок жамият барпо этишнинг асосидир. Зеро, коррупцияга қарши энг кучли қурол — бу ҳалоллик ва фуқаролик масъулиятидир.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш узлуксиз жараён бўлиб, у давлат, жамият ва ҳар бир инсоннинг ҳамкорлигини талаб қилади. Фақатгина биргаликда ҳаракат қилсак, адолатли ва тараққий этган жамият қуришимиз мумкин.
Беҳзод Шерматов,
Навоий вилоят суди судьяси
Анвар Шукуров,
Навоий вилоят суди судьяси
Баходир Бабақулов,
Навоий вилоят суди судьяси