Pay. Apr 2nd, 2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 6-мартдаги “2026-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-82-сон Қарори ҳамда Олий суд раисининг 2026-йил 11-мартдаги 8-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилоят судлари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилнинг 13-14-март кунлари “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси доирасида барча суд биноларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, 18-март куни вилоят суди биносида судя суд аппарати ходимлари учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Бу йилги Наврўз байрами муборак Рамазон ҳайити байрами билан ҳамоҳанг нишонланишини инобатга олиб, 18-март куни нафақат вилоят судларининг барча жамоаси, балки кекса авлод вакилларини, хусусан суд фахрийлари ҳамда ёшлар ва хотин-қизларнинг кенг иштироки таъминланган ҳолда, байрам юқори савияда кенг нишонланди. Бунда миллийлигимизни ифода этувчи куй-қўшиқлар ва баҳорий таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ улашилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан ўтказилган барча тадбирлар оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда кенг ёритилиши таъминланганлиги маълум қилинади.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan