Ўтказилган семинар машғулотида Навоий шаҳар солиқ инспекцияси ишчи
ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш
халқаро куни” муносабати билан, 2025 йилиа шу тоифада кўрилган маъмурий ишлар
ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тайинланган жазо чоралари хусусида, судлар томонидан шаҳвоний шилқимлик ва оилавий зўравонлик
билан боғлиқ боғлиқ кўрилган ишлар юзасидан суд амалиёти ва ҳуқуқбузарларга
тайинланган жазо чоралари хусусида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги
“Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли
ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-1-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда
уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча
ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, Президентимизнинг
2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва
наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
раҳбарлигида 2026 йил 6 февраль куни ўтказилган мажличнинг 24-сонли баёни
ижросини таъминлаш юзасидан кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги
Қонуни мазмун моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судьялар
томонидан жавоблар бериб ўтилди.
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси
Суннатжон Болтаев,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси