Ёшларда
ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мактаб давридан бошланса яхши натижага эриши
мумкин. Ҳуқуқий билимга эга бўлган фуқаролар эса ҳуқуқбузарликка қўл урмайди.
Навоий
вилоят маъмурий суди судьяси Д.Бобоноров томонидан Навоий шаҳридаги 8-сонли
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун очиқ дарс машғулоти ўтказилди.
Мулоқотларда
ўқувчиларга суд тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги ўзгартириш ва
қўшимчалар ҳақида маълумот берди.
Жумладан,
маъмурий
хукукбузарлик деганда конун хужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш
назарда тутилган, шахсга, фукароларнинг хукуклари ва эркинликларига,
мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз килувчи
гайрихукукий, айбли (касддан ёки эхтиётсизлик оркасида) содир этилган хдракат
ёки хдракатсизлик тушунилади. Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекс (бундан
буён матнда МЖтК деб юритилади)да назарда тутилган хукукбузарлик учун маъмурий жавобгарлик,
башарти бу хукукбузарлик уз хусусиятига кура жиноий жавобгарликка тортишга
сабаб булмаган такдирда, амалга оширилади. Башарти маъмурий хукукбузарлик содир
этган шахс ўз харакати ёки харакатсизлиги гайрихукукий эканлигини билган булса,
унинг зарарли окибагларига кузи етган, юз беришини истаган булса ёки бу
ок;ибатларнинг келиб чикишига онгли равишда йул куйган булса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик
касддан содир этилган деб хисобланади. Башарти маъмурий хукукбузарлик содир
этган шахс ўз харакати ёки харакатсизлиги зарарли окибатларга олиб келиши
мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса хам, лекин калтабинлик билан уларнинг
олдини олиш мумкин деб уйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чикиши мумкинлигини
олдиндан куриши лозим ва мумкин бўлгани холда олдиндан кўра билмаган бўлса,
бундай маъмурий хуқуқбузарлик эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган деб
хисобланади. Маъмурий хукукбузарлик содир этган пайтда ун олти ёшга тулган шахслар,
агар МЖтКда бошқача коида назарда тутилмаган булса, маъмурий жавобгарликка
тортилади.
Маъмурий хукукбузарлик содир этган ун олти ёшдан ун
саккиз ёшгача булган шахсларга нисбатан Волга етмаганлар ишлари буйича
идоралараро комиссиялар тугрисидаги низомда назарда тутилган чоралар
кулланилади. Мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш,
табиий мухитни, ахоли соғлигини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга
ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга
риоя этмаганлик билан боғлик, маъмурий ҳукукбузарлик содир этганликлари учун
маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг
талабларига кура, Ўзбекистон Республикасида суд хокимияти конун чикарувчи ва
ижро этувчи хокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошка жамоат бирлашмаларидан
мустакил холда иш юритади. Ўзбекистон Республикасида суд хокимияти факат судлар
томонидан амалга оширилади. Хеч кайси бошка органлар ва шахслар суд хокимияти ваколатларини
ўзлаштириб олишга хакли эмас. Ўзбекистон Республикасида суд тизими: Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; харбий
судлар; Қоракалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари;
Қоракалпогистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шахар маъмурий
судлари; фукаролик ишлари буйича туманлараро, туман, шахар судлари; жиноят
ишлари буйича туман, шахар судлари; туманлараро, туман, шахар иктисодий
судлари; туманлараро маъмурий судлардан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида
ишларнинг тоифаларига кўра судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.
борилади.
Шундан сунг, судья Д.Бобоноров йиғилишда иштирок этган
ўқувчилар билан суҳбатлашиб, қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Бобоноров Давлат,
Навоий вилоят
маъмурий судининг судьяси