Skip to content
Shan. Apr 19th, 2025

Навбаҳор туманидаги 1-мактаб биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Хамраев, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Сайдуллаевлар томонидан ўқувчи ҳамда ўқитувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулоти давомида суд раислари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, судҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси жинояти, болалаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳуқуқбузарликлари, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби тўғрисида савол-жавоб шаклида фикр алмашилди.

Учрашув давомида судьялар давлат томонидан педагог ходимлар фаолияти кафолатланганлигини, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1975 моддасига мувофиқ, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-996-сонли қонунига кўра, қуйидагилар: жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуататсия қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

Қонунга мувофиқ: зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланди, хусусан, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилди.

Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

 

                                                                                                                                                  Джумаев Бекзод,

                                                   Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Хамраев Акрам,

                                                   Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси

 

Сайдуллаев Алишер,

                                                 Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси 

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan