Туман судининг раиси Ш.Мамиров коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида суд ходимлари ўртасида
доимий профилактик тадбирларни амалга ошириш, суд ходимининг ишдан ташқари ҳолатдаги оилавий аҳволи, яшаш шароити, турмуш
тарзи ва юриш-туришидан хабардор бўлиш мақсадида суд ходимларининг ота-оналари ва уларнинг яқин қариндошлари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича учрашув ўтказиш давомида суд
ходимларининг оила аъзоларига коррупцияга қарши курашиш
доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича таништирди.
Бундан ташқари, йиғилишда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонунчиликка мувофиқ
жавобгарликка сабаб бўлиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик
содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян
лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкинлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги,
унинг мазмун-моҳияти бўйича қисқача тарзда тушунтириш бериб ўтди.
Шунингдек, суд органларида коррупсияга юл қуймаслик
учун амалий тавсиялар берилиб тизимда бундай хото ва камчиликлар суд тизимида учрамаслиги
кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташари суд раиси суд ходимларига хизмат
вазифасини амалга ошириш жараёнида қонун талабларига зид бўлган ташқи таъсирларга
берилмаслик, у ёки бу ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракатсизлиги учун пул-моддий
қимматликлар, қимматбаҳо буюмлар ва хизматлар кўринишида ҳақ олмаслик, мансаб ваколатларини
суиистеъмол қилмаслик лозимлигини қатъий уқтириб ўтди.
Ҳар қандай кўринишдаги қонунга хилоф бошқа
хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, хусусан хизмат фаолиятим давомида пора олмаслик,
пора бермаслик ҳамда пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик лозимлиги, шу билан
бирга, суд идорасидаги муҳитни бузмаслик, ўзига юклатилган вазифаларни виждонан
бажариши, ижро интизоми, меҳнат интизомига, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя этиб бориши,
фуқаролар билан қўпол муомалада бўлмаслиги, юқорида қайд этилган тартиб қоидаларга
амал қилиб бориши, ўтказилган суҳбат жараёнидаги айтиб ўтилган барча тартиб қоидаларига
қатий амал қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари хизмат ва хизматдан ташқари
вақтларда Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги
490-сонли Қарори билан тасдиқланган “Судялар одоб-ахлоқи кодекси”га,“Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш
департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари” ҳамда
Олий суд Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-32-17-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ”
қоидаларининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди, жумладан, иш бўйича тарафлардан
ёхуд ўзга шахслар томонидан уларнинг манфаати юзасидан пул ёки бошқа қимматликлар
пора сифатида таклиф қилинганида, Олий суди Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-30-17-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси судлари судяларининг одил судловни
амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти
давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги
тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби”га асосан бу ҳақда раҳбариятга
ёки жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари судялари малака ҳайъатига дарҳол
хабар бериш лозимлиги тушунтирилди.
Йиғилиш
якунида туман суди раиси суд ходимларининг яқин қариндошлари билан ҳам алоҳида сухбатлар
ўтказиб, суд ходимларининг ишдан ташқари вақтдаги оилавий аҳволи, яшаш шароити,
турмуш тарзи ва юриш-туришидан хабардор бўлишлари, уларни доимий тарзда назорат
қилиб боришлари тўғрисида тавсиялар берилди.
Мамиров Шерзод,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Норбеков Аслиддин,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов
судьяси