Skip to content
Shan. Apr 19th, 2025

Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча ҳисобланади.

Бу борада, мамлакатимизда, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб келинмоқда

Шу асосида, 2025 йил 23 январь куни жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси А.Мирзаева бошчилигида ўтказилган очиқ суд мажлисида 8 нафар маҳкумлар содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди ва енгилроғи билан алмаштирилди.

 

Мирзаева Азиза,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan