Sesh. Dek 16th, 2025

Учқудуқ туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, Адлия бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ тумани суди, туман бош имом хатиби ва отинойиси, нуронийлар жамғармаси, хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари томонидан Учқудуқ туманида нотинч, муаммоли ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муаммоларини ўрганиш, уларни яраштириш ишлари ташкил этилди.

Туман Оила масканида 9 та ҳамда «Оилавий қадриятлар» комиссиясида 2 та оила муҳокама қилиниб, олиб борилган муҳокама давомида 6 та оила яраштирилди, 5 та оилага ярашиш учун қўшимча муддат берилди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan